Ўзбек артиллериячилари ўт очишнинг замонавий усулларини намойиш этди (фото)

Марказий ҳарбий округига қарашли «Каттақўрғон» дала ўқув майдонида «Ҳудудда отишни ташкил этиш ва ўт очишни бошқариш» бўйича кўргазмали машғулотлар ўтказилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон Қуролли Кучлари Бош штаби Артиллерия бошқармаси томонидан ўтказилган ўқув йиғинининг амалий машғулотларида Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги барча артиллерия бўлинмалари мутахассислари, олий ҳарбий таълим муассасаларининг артиллерия кафедралари вакиллари иштирок этди.

Тактик машғулотлар жараёнида шартли кичик қўпорувчи гуруҳларни аралаш дивизион колоннасига ҳужум уюштириш ва зарбани қайтариш, миналаштирилган ҳудуд тўсиқларидан ўтиш, каби 7 хил кўргазмали ўқув жойлари ташкил этилди. Амалий машғулотларда тўхтовсиз ўт очишнинг замонавий усули – артиллерия халқаси қўлланилди. Ўқ отиш машғулотларида ёритувчи ва осколкали-фугасли снарядларидан фойдаланилди.

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter