Ўзбекистон аҳолиси бир кунда қанчага ўсаётгани маълум бўлди
2022 йилнинг 1 апрель ҳолатига республиканинг доимий аҳолиси сони 35,4 млн. кишини ташкил этмоқда.
Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.
Йил бошидан буён доимий аҳолининг ўсиш суръати 0,5 фоизга ошган.
Мамлакатимиз аҳолиси йил бошидан буён ҳар ойда ўртача 54,2 минг кишига кўпайган.
2022 йилнинг ҳар бир кунида доимий аҳоли сони ўртача 1,8 минг кишига кўпаймоқда.
Олдинроқ, 2021 йилда доимий аҳоли сони 712,4 минг кишига ошгани маълум қилинганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter