Ўзбекистон Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами жўнатди
Бугун, 23 декабрь куни Ўзбекистон Республикасининг афғон халқига 63 вагонда озиқ-овқат, кийим-кечак ҳамда кўмир маҳсулотларидан иборат навбатдаги инсонпарварлик ёрдами ортилган эзгулик поезди Термиз шаҳридаги «Айритом» чегара ўтказиш пункти орқали Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳрига жўнатилди.
Шу муносабат билан бугун Балх вилояти марказида икки мамлакат расмийлари иштирокида инсонпарварлик ёрдамини топшириш маросими бўлиб ўтади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter