Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон Афғонистонда муваққат ҳукумат тузилганига муносабат билдирди

Ўзбекистон Афғонистонда муваққат ҳукумат тузилганига муносабат билдирди

Ўзбекистон Афғонистонда муваққат ҳукумат тузилганини олқишлайди. Бу ҳақда ТИВ расмий вакили баёнотида таъкидланган.

«Умид қиламизки, мазкур қарор мамлакатда кенг кўламли миллий келишувга эришилиши ҳамда мустаҳкам тинчлик ва барқарорлик ўрнатилиши томон илк қадам бўлиб қолади.

Афғонистоннинг янги давлат идоралари билан конструктив мулоқот ва амалий ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришга тайёрлигимизни билдирамиз»,—дейилади баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Афғонистон ислом амирлиги вакили Забиҳулло Мужоҳид Ўзбекистон мустақиллиги муносабати билан табрикнома юборган эди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг