Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбек қалампирига турклар харидор

Ўзбек қалампирига турклар харидор

«Ўзбекозиқовқатхолдинг» турк компанияси билан тузилган шартнома доирасида бу мамлакатга 49 миллион долларлик 35 минг тонна қуритилган аччиқ қалампир етказиб беради. Бу ҳақда «Podrobno.uz» сайти холдинг бошқаруви раиси Тоҳиржон Жалиловга асосланиб хабар берди.

Жалиловнинг айтишича, айни пайтда Ўзбекистон Туркия билан 200 минг тонна қуритилган аччиқ қалампирни етказиб бериш кўзда тутилган яна бир йирик шартномани кўриб чиқяпти. Холдинг Россия ва Хитой билан ҳам умумий қиймати 45,9 миллион долларлик 40,3 минг тонна қалампир етказиб бериш бўйича шартномани имзолаганди. Етарлича ҳосил олиш учун «Ўзбекозиқовқатхолдинг» Ҳиндистон, Индонезия ва Жанубий Кореядан 15,6 тонна қалампир уруғини келтирган ва 15,6 минг гектар ерга уруғ қадаган эди», — дейилади сайт хабарида.

Экспертлар бир гектар ердан 15-20 тонна қалампир олиш мумкинлигини таъкидлашган. Бир килограмм қуруқ қалампир олиш учун эса 4-5 килограмм ҳўл қалампир керак бўлади. Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2018 йилнинг тўққиз ойи давомида Ўзбекистон 7,4 миллион долларлик аччиқ қалампирни экспорт қилган.

Тоҳиржон Жалиловнинг маълум қилишича, Ўзбекистон етти турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулоти, жумладан, гилос, ўрик ва ловияни экспорт қилиш бўйича жаҳонда етакчи бешликда туради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг