«Ўзбек пахтаси болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатдан ҳоли бўлди» — Халқаро меҳнат ташкилоти
Ўзбекистонда йиллик пахта йиғим-теримига ҳар йили қарийб икки миллион киши жалб қилинади. Халқаро меҳнат ташкилоти(ХТМ)нинг янги хулосаларига кўра, мамлакат 2021 йилги пахта ишлаб чиқариш цикли давомида мажбурий ва болалар меҳнатига барҳам беришга муваффақ бўлди.
Етти йил аввал Ўзбекистонда пахта соҳасини ислоҳ қилиш жараёни бошланганидан бери тахминан икки миллион бола болалар меҳнатидан, ярим миллион катталар эса мажбурий меҳнатдан четлаштирилди. ХМТнинг 2021 йилги Ўзбекистонда пахта йиғим-терими мониторинги бўйича учинчи томон ҳисоботига кўра, теримчилар билан ўтказилган ўн бир минг суҳбатга асосланган ҳолда, 2021 йилги пахта теримига жалб қилинганларнинг 99 фоизи ихтиёрий равишда меҳнат қилган. Барча вилоят ва туманларда мажбурий меҳнат ҳолатлари жуда кам ёки умуман бўлмаган.
Тахминан бир фоизи тўғридан-тўғри ёки қабул қилинган мажбурлаш шаклларига дучор бўлган. Маълумотлар шуни кўрсатадики, респондентларнинг 0,47 фоизи маҳалла вакиллари (жамоа даражасидаги маҳаллий амалдорлар) томонидан ижтимоий нафақалар билан боғлиқ тўғридан-тўғри ёки сезилган таҳдидлар ҳақида, респондентларнинг 0,12 фоизи эса иш берувчилар томонидан иш ёки иш ҳақини йўқотиш билан боғлиқ тўғридан-тўғри ёки сезилган таҳдидлар ҳақида хабар берган.
Бу хулосалар Жаҳон банки билан келишув асосида 2015 йилдан буён Ўзбекистонда пахта йиғим-терими мониторингини олиб бораётган ХМТнинг учинчи томон мониторинги лойиҳасининг энг сўнггисидир.
Суҳбатда қатнашган пахта теримчиларининг аксарияти 2020 йилдан бери меҳнат шароитлари яхшиланганини айтишди. Фақат беш фоизи шартлар ўтган йилга нисбатан ёмонроқ эканини айтди. Бу транспорт, озиқ-овқат, сувдан фойдаланиш, гигиена ва бошқа воситалар билан боғлиқ.
Ҳисоботга кўра, Ўзбекистондаги меҳнатга лаёқатли ёшдаги ҳар саккизинчи киши пахта теримида қатнашган, бу дунёдаги энг йирик ишга жалб қилинган. Теримчиларнинг 62 фоизи хотин-қизлар бўлиб, катта қисми қишлоқ фуқаролари эди.
«Ҳамкорлигимиз яхши натижалар берди – чунки 7 йилдан сўнг бу йилги ҳисобот ўзбек пахтаси болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатдан холи эканлигини кўрсатмоқда», — деди ХМТ Бош директори Гуй Рйдер. — «Энди Ўзбекистонда қўшимча қиймат занжири бўйича юқорига кўтарилиш мақсадини амалга ошириш ва тўқимачилик ва тикувчилик саноатида миллионлаб муносиб тўлиқ вақтли иш ўринларини яратиш имконияти мавжуд».
ХМТ ТПМ лойиҳасининг Ўзбекистондаги бош техник маслаҳатчиси Жонас Аструпнинг айтишича, кузатувчилар Ўзбекистонда меҳнат бозори демократлашганидан далолат берувчи янги ўзгаришлар кузатилмоқда.
ХМТнинг 2021 йилги Ўзбекистонда пахта йиғим-терими мониторинги бўйича учинчи томон ҳисоботи 29 март куни эълон қилинади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter