Ўзбек киносида оғир жудолик. Шуҳрат Аббосов вафот этди
Бугун, 25 апрель куни СССР халқ артисти, Ўзбекистон халқ артисти, таниқли режиссёр Шуҳрат Аббосов ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га у кишининг шогирди, режиссёр Рустам Саъдиев маълум қилди.
Шуҳрат Аббосов 1931 йилнинг 16 январида Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида таваллуд топган. Унинг «Маҳаллада дув-дув гап», «Тошкент — нон шаҳри», «Отамдан қолган далалар» каби бир қатор фильмлари халқ қалбидан жой олган.
Сўнгги кунларда Шуҳрат Аббосов соғлиги ёмонлашгани сабабли шифохонада даволанаётган эди.
«Xabar.uz» ахборот-таҳлилий портали марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.
1958 йил – “Мосфильм” қошидаги олий режиссёрлик курси («Мосфильм» қошидаги олий режиссёрлик курсига ўқиш учун Москва шаҳрига 1956 йили йўлланма олган).
«Шуҳрат» медали, «Эл-юрт ҳурмати» ордени.
1959 йил – «Сен етим эмассан» – постановкачи-режиссёр ( Майна шаҳрида бўлиб ўтган ХКФ совриндори)
1965 йил – «Прозрение» / Қуёш сен учун / - постановкачи- режиссёр
1967 йил – «Тошкент – нон шаҳри» – постанокачи-режиссёр
1971 йил – «Муҳаббат можароси» – постановкачи-режиссёр ( Олма-ота да бўлиб ўтган КФ нинг «Энг яхши тасвирий ечим» йўналиши совриндори)
1974 йил – «Абу Райҳон Беруний» – постановкачи-режиссёр ( Кишинев шаҳрида бўлиб ўтган КФ бош соврини ҳамда Теҳрон ХКФнинг «Олтин дельфин» мукофоти совриндори)
1980 йил – «Оловли йўллар» – постановкачи-режиссёр (Бокуда бўлиб ўтган КФ бош соврини)
1990 йил – «Катта урушдаги кичик одам» – постановкачи – режиссёр.
1998 йил - «Аждодлар замини» – постановкачи – режиссёр (Бухоро шаҳрида бўлиб ўтган миллий КФ бош соврини).
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter