Ўзбек киноси юлдузлари «қизил йўлак»дан ўтишди (фото)
Тошкент шаҳридаги Ёшлар ижод саройида 11-16 январ кунлари «Ўзбек миллий кино санъати ҳафталиги» ташкил этилиши ҳақида хабар берилган эди. Бугун бир қатор тадбирлар бўлиб ўтди.
Хусусан, турли фильмларда суратга тушган актёрлар ва бошқа ижодкорлар тадбир ўтаётган саройга кириб келишида «қизил йўлак» ташкил этилди. Xabar.uz ушбу жараёндан фотосессия ташкил этди.
Эслатиб ўтамиз, бугун ҳафталик доирасида «Кино сценарий қандай ёзилиши керак» мавзусида маҳорат дарси ташкил этилди ва унда Зулфиқор Мусоқов ижодига баҳо берилиб, Аҳад Қаюм ҳақида фикр билдирилган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter