Ўзбек ипаги асосан қайси давлатларга сотилаётгани айтилди

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2023 йилнинг январь ойида 6 та хорижий давлатга қиймати 3 млн. АҚШ долларига тенг бўлган ипак ва ипак маҳсулотларини экспорт қилган.
Ипак ва ипак маҳсулотлари экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2 тоннага ошган.
Январда Ўзбекистон ипак ва ипак маҳсулотларини экспорт қилган давлатлар:
- Хитой – 1,6 млн.
- Вьетнам – 928 минг
- Ҳиндистон – 170 минг
- Эрон – 160 минг
- Туркия – 104 минг
- БАА – 54 минг АҚШ доллари
Январда хорижга энг кўп ипак маҳсулотларини экспорт ҳудудлар:
— Қашқадарё вилояти – 657 минг
— Андижон вилояти – 559 минг
— Наманган вилояти – 520 минг АҚШ доллари
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter