Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбек илм-фани жудоликка учради

Ўзбек илм-фани жудоликка учради

Фото:«ЎзА»

Физик кимё ва яримўтказгичлар физикаси соҳасидаги таниқли олим, Ўзбекистон Фанлар академиясининг академиги Саидов Мухтор Сафарбаевич 89 ёшида вафот этди.

М.Саидов 1930 йил 21 ноябрда Қорақалпоғистон Республикасининг Манғит шаҳрида туғилди. 1951 йилда Хоразм давлат педагогика институтини тугатиб, 1951-1954 йилларда Москва давлат университети аспирантурасида таҳсил олди. 1954 йилда номзодлик, 1970 йилда докторлик диссертацияларини ҳимоя қилди. 1984 йилда Ўзбекистон Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси этиб сайланди.

М.Саидов ўз меҳнат фаолиятини 1954 йили Хоразм давлат педагогика институтида катта ўқитувчи сифатида бошлади. Кейинчалик Самарқанд давлат университетида кафедра мудири лавозимида ишлади. Меҳнат фаолияти давомида Фанлар академияси Физика-техника институтида катта илмий ходим, лаборатория мудири, директор ўринбосари, Электроника институтининг директори, Ўзбекистон Фанлар академияси президиуми Физика-математика бўлимининг академик-котиби, «Ўзгелиотехника» маркази раҳбари каби масъул вазифаларда хизмат қилган.

Олимнинг яримўтказгичлар технологияси соҳасининг назарий ва амалий масалаларига бағишланган кўплаб мақолалари, китоб ва монографиялари юртимиз ва хорижий мамлакатлар илмий жамоатчилигига яхши маълум. Унинг бир қатор илмий ишланмалари иқтисодиётимиз тармоқларида муваффақиятли қўлланиб келмоқда.

М.Саидов «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби» фахрий унвони, Ўзбекистон Республикаси давлат мукофоти билан тақдирланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг