Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Озарбайжон ТИВ мина портлаши юзасидан баёнот берди

Озарбайжон ТИВ мина портлаши юзасидан баёнот берди

Озарбайжон ташқи ишлар вазирлиги мамлакатнинг Арманистон билан чегарадош Газах туманида мина портлаши оқибатида бир киши жабрлангани ортидан баёнот билан чиқди.

Боку халқаро ҳамжамиятни Озарбайжонга қарши «мина террори»дан кўз юммасликка ундаган.

«Арманистон ҳали ҳам мина майдонлари харитасини тақдим этишдан бош тортмоқда, бу эса муносабатларни нормаллаштириш ва мамлакатнинг тинчлик жараёнидаги иштирокига зиддир», – дейилади ТИВ баёнотида.

Қайд этилишича, Иккинчи Қорабоғ уруши якунланганидан буён миналардан Озарбайжоннинг 381 нафар фуқароси жабр кўрган. Жумладан, 14 октябрь куни Газах туманида мина портлаши оқибатида Ёлқин Сариев исмли маҳаллий фуқаро жароҳатланган.

Ишғолдан озод этилган Қорабоғ минтақаси ва унга туташ ҳудудларда минглаб мина жойлаштирилгани айтилади.

Боку Еревандан миналарга доир аниқ маълумотлар берилишини талаб қилиб келмоқда.

Бир муддат олдин президент Илҳом Алиев Озарбайжон дунёнинг энг кўп мина қўйилган давлатлари сирасига кириши, оккупация даврида мамлакат ҳудудига бир миллиондан зиёд мина жойлаштирилганини айтган эди.

Халқаро мутахассислар ҳисоб-китобига кўра, Озарбайжонга миналарни тозалаш масаласини ҳал этиш учун қарийб 30 йил ва 25 миллиард доллар маблағ керак бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг