Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Озарбайжон Қорабоғдаги баъзи ҳудудлар эгалланганини эълон қилди

Озарбайжон Қорабоғдаги баъзи ҳудудлар эгалланганини эълон қилди

Фото: РИА Новости

Озарбайжон Мудофаа вазирлиги Қорабоғдаги жанговар ҳудудда Арманистон қуролли кучларига оғир зарбалар берилганини маълум қилди.

Вазирлик ўзининг Телеграм-каналида эълон қилинган видеокадрларни далил сифатида келтирган.

Якшанба куни тушдан кейин Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Қорабоғдаги Шуша шаҳри қўлга киритилганини эълон қилди.

Арманистон мудофаа вазирлиги вакили Озарбайжон президентининг баёнотларини шарҳлар экан, «Алиев шошилганидан ҳақиқат ва орзуни фарқига бормай қолади» деди.

Тоғли Қорабоғдаги жанглар 27 сентябрда бошланганди. Озарбайжон ва Арманистон сулҳ тўғрисида келишиб олишга бир неча бор уринишган. Аммо ҳар сафар томонлар бир-бирини сулҳ битимини бузишда айблаб келишмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг