Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Озарбайжон президенти Тоғли Қорабоғ низосида ярашув бўлиши учун асосий шартини айтди

Озарбайжон президенти Тоғли Қорабоғ низосида ярашув бўлиши учун асосий шартини айтди

Фото: «Азертаж»

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев «Al Jazeera»га берган интервьюсида Боку Арманистон қўшинлари Тоғли Қорабоғ ҳудудини тарк этган тақдирда ярашиш томон қадам ташлашини билдирди.

«Бизнинг шартимиз шундай — улар барча ҳудудлардан қўшинини олиб чиқиб кетиши шарт. Қўшинларни олиб чиқиш жадвалини бизга тақдим этишсин, воситачилар гувоҳлигида жиддий мажбуриятларни олишаётганини тасдиқлашсин», — деди жумладан Алиев.

Алиев қўшимча қилишича, Боку «яна 30 йил кута олмайди» ва низони тез орада бартараф этмоқчи.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг