Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Озарбайжон нега пластик идишларни тақиқлади?

Озарбайжон нега пластик идишларни тақиқлади?

Фото: «Abakan-news.ru»

Озарбайжонда бир марталик ишлатиладиган пластик идишларни олиб кириш, ишлаб чиқариш, сотиш ва улардан фойдаланишга тақиқ жорий этилди. Пластик идишлар савдо дўконлари ва умумий овқатланиш корхоналаридан мусодара қилиниб, қонунбузарларга жарима солинади.

«Қиздирилганда ёки сув билан алоқа қилганда пластик токсинлар ишлаб чиқаради. Улар инсон танасига жуда зарарли. Айниқса, иммунитети заиф болалар ва қариялар учун. Пластик нафақат одамларга, балки атроф-муҳитга ҳам зарарли. 500 йил давомида парчаланмайди», — дейди Озарбайжон Озиқ-овқат хавфсизлиги агентлиги сектори директори Ширали Зарбалиев.

Барча пластик чиқиндилар Балахоний заводига утилизация қилиш учун юборилади.

Шундан сўнг улар маҳсус ажратилган жойга кўмилади.

«Улар атроф-муҳитдан ва тупроқ билан алоқа қилишдан ажратиш учун геомембран ва геотекстил чиғаноқлари билан қопланган. Ушбу чиқинди сувни олиб ташлайдиган махсус дренаж тизимлари мавжуд. У фильтрланади ва саноат сувига айлантирилади, ундан дарахтларни суғоришда фойдаланилади», — деди Элмар Мелиэков, «Тоза шаҳар» уюшмаси жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи.

Уч йил давомида Озарбайжон Экология вазирлиги ходимлари пластик қадоқлаш чиқиндиларининг атроф-муҳитга салбий таъсирини кузатиб, баҳолашмоқда. Бунинг учун тахминан 100 минг доллар маблағ сарфланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг