Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ЎзАда медиа марказ ташкил этилади

ЎзАда медиа марказ ташкил этилади

Фото: Xabar.uz

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори қабул қилингани ҳақида хабар бергандик.

Қарорда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, ЎзА ва Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасининг республика ижтимоий-сиёсий ҳаётига оид янгиликлар бўйича фуқароларда холис фикрни шакллантириш, уларга ахборот-таҳлилий, шу жумладан, аудио ва видео ахборотлар етказиш имкониятларини янада кенгайтириш мақсадида ЎзА таркибида медиа марказ ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилган.

Қуйидагилар Медиа марказнинг асосий вазифалари этиб белгиланди:

  • ахборот-таҳлилий ва мультимедиа материаллар, эшиттириш ва кўрсатувлар, воқеа жойидан онлайн репортажлар тайёрлаш, аудио ва видео материалларни қайта ишлаш, уларни ЎзАнинг веб-сайтига жойлаштириш ва оммавий ахборот воситаларига белгиланган тартибда етказиб бериш;
  • ахборотни қайта ишлаш ва тарқатишнинг замонавий усулларидан, жумладан, инфографика, моушн-графика, ижтимоий ролик, 360 форматидаги видео ва бошқалардан кенг фойдаланиш;
  • давлат органлари мутахассисларини жалб қилган ҳолда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва янгиланишлар, қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказиш.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг