Оёғи осмондаги ҳайкал: аҳмоқона ҳазилми ё бир маъно борми?
Австралиянинг Виктория штати пойтахти Мельбурнда ғайриоддий ҳайкал бор. Ғалатилиги шундаки, оёғи осмонда — шунинг учун ҳам дунёга машҳур. Шунчалик машҳурки, у бир пайтлар ҳали Викториянинг мустамлака бўлган кезларидаги лейтенант-губернатори Чарльз Ла Троб шарафига ўрнатилганини бировлар билади, бировлар эса йўқ.
Ҳайкалтарош Чарльз Робб (номлари уйқашлигига эътибор беринг!) ёдгорликни ҳамма қатори одатий усулда эмас, балки бошини ерда, оёғини осмонда қилиб ўрнатди. Робб бу билан инсоният қанчадан-қанча аҳамиятсиз ҳайкаллар-у ёдгорликлар ўрнатишга киришиб кетиб, тарих учун муҳим ишлар қилган одамлар бир четда унутиб юборилаётганига шама қилган.
Қисқаси, Робб ўз «фалсафаси» билан бутун жамиятнинг қадриятлари устидан очиқдан-очиқ кулган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter