Ойдан ҳам яқин: NASA Ерга астероид яқинлашаётганидан огоҳлантирди
NASA Ерга астероид яқинлашаётгани ҳақида хабар берди. Осмон жисми Ойдан ҳам яқин масофада учиб ўтади.
Ойнинг Ердан узоқлиги — 384 400 километр.
Ўлчамлари 22-49 метр атрофидаги «2011 ES4» астероиди 1 сентябрда Ердан 71 805 километр масофада учиб ўтиши кутиляпти. Бу Ойга нисбатан жуда яқин, бироқ астероид унча катта эмас — хавотирга ўрин йўқ.
«2011 ES4» Ер атрофида кезиб юрувчи «Аполлон» астероидлари туркумига мансуб. Ушбу астероидлар ва Қуёш атрофида айланаётган Ер орбиталари вақти-вақти билан ўзаро кесишиб туради. Олимлар «2011 ES4»ни охирги марта 2011 йил мартида кўришган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter