Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ов қуролига бепарволик вояга етмаган боланинг ўлимига сабаб бўлди

Ов қуролига бепарволик вояга етмаган боланинг ўлимига сабаб бўлди

Иллюстратив фото

Жиноят ишлари бўйича Нурота туман судининг сайёр очиқ суд мажлисида амалиётда жуда кам учрайдиган жиноят — Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 249-моддаси, яъни ов қуролини бепарволик билан сақлаш натижасида одам ўлимига олиб келган «иш» кўриб чиқилди.

Иш ҳолатларига кўра, судланувчи Қ.Жумаев 2010 йилдан овчилик фаолияти билан шуғулланиб келган. У ўзига тегишли «Б» русумли, 2 милли, 16 калибрли ов қуролини белгиланган тартибда сақлаш қоидаларига риоя қилмасдан ётоқхонасидаги диван остида сақлаб келади.

2019 йил 11 январь куни унинг вояга етмаган ўғли О.Бўстонов ва қариндоши (у ҳам вояга етмаган) Ш.Хидиров диван остида турган ов қуроли ва жанговар ўқларни олиб, ўйинчоқ сифатида ўйнаш мақсадида бир-бирига тортган вақтида милтиқ отилиб кетади. Натижада Ш.Хидиров воқеа жойида вафот этган.

Суд иш ҳужжатларини атрофлича ўрганиб чиқиб, далилларга баҳо берди. Жабрланувчининг даъвоси йўқлигини инобатга олиб, судланувчига нисбатан жиноят қонунчилигида белгиланган тартибда жазо тайинланди.

Аслида, судланувчи Қ. Жумаевнинг воқеаларнинг бундай ривожини кутмаганлиги, қилмишидан пушаймонлиги бот-бот такрорланаётган бўлса-да, энди марҳумни ҳаётга қайтаришнинг имконсизлиги дилни хира қилади.

Зафар Ибрагимов,
жиноят ишлари бўйича Нурота туман суди раиси

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг