Ўттиз йилда мактаблар сони 1624 тага кўпайди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020-2021 ўқув йили бошига умумтаълим муассасалари сони 10181 тани ташкил этган. Умумтаълим муассасалари сони 1991-1992 ўқув йили бошига нисбатан 1624 тага ошган.
Йиллар кесимида умумтаълим муассасалари сони:
- 1991-1992 ўқув йили бошига – 8557 та;
- 2000-2001 ўқув йили бошига – 9726 та;
- 2010-2011 ўқув йили бошига – 9806 та;
- 2020-2021 ўқув йили бошига – 10181 та.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter