ОТМ талабаларига академик таътил бериш тартиби қандай?
Ўзбекистон ОТМ талабаларига академик таътил қуйидаги ҳолларда берилиши мумкин:
- ҳарбий хизматни ўташ учун;
- саломатлигини тиклаш учун;
- ҳомиладорлик ва туғиш учун;
- болаларни парвариш қилиш учун.
Академик таътил ўқув йилининг ҳар қандай қисмида, қуйидаги муддатларга берилади:
- ҳарбий хизматни ўташ учун – ҳарбий хизматни ўташ муддатига;
- саломатлигини тиклаш учун – 12 ой муддатга;
- ҳомиладорлик ва туғиш, шунингдек болаларни парвариш қилиш учун – ҳомиладорлик ва туғиш, шунингдек болаларни парвариш қилиш таътиллари муддатига.
Талабаларга ўқиш давомида 2 марта, (тиббиёт таълим муассасалари талабаларига 3 мартагача) академик таътил берилиши мумкин.
1-курс талабаларига академик таътил фақат уларнинг касаллиги туфайли берилади.
Академик таътил даврида стипендиялар тўланмайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter