ОТМ ректорлари пора олмасликка ваъда берди
«Davletovuz» каналида Олий таълим соҳаси вакилларининг Ўзбекистон халқига қилган мурожаати матни пайдо бўлди.
«Бугун олий таълим тизимига жуда катта эътибор кўрсатилаётган бир пайтда ёшларнинг ватанпарвар, юртга садоқатли ва ҳар жиҳатдан баркамол бўлиб вояга етишига таҳдид солаётган коррупцияга қарши биргаликда курашайлик!» дейилади мурожаатда.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимининг барча раҳбар ва ходимлари олий таълим соҳасидаги ислоҳотларнинг ўта муҳим аҳамиятини ва долзарблигини тўлиқ англаган ҳолда:
биринчидан, олий таълим муассасаларида тажрибали, ҳалол ва пок виждонли, масъулиятли профессор-ўқитувчи ва ходимлардан шакллантириб, уларнинг вазифаларини аниқ белгилаб бериш;
иккинчидан, абитуриентларнинг олий ўқув юртларига қабул қилиш жараёнига, касбий (ижодий) имтиҳонларни ўтказишга, талабалар билимини баҳолашга ҳамда ўқишини кўчириш ёки қайта тиклашга рухсат этилган фуқароларнинг ўқишларини бошлаши учун турли хил сунъий тўсиқларга, фуқаролардан ҳар хил ноқонуний тўлов ундирилишига йўл қўйилмаслигига кўмаклашадиган «Жамоатчилик кенгаши»ни ташкил этиб, адолат ва шаффофликни таъминлаш;
учинчидан, талабаларнинг ўқишни кўчириш ва қайта тиклаш тўғрисидаги аризаларини қабул қилиш жараёнида мурожаатни рад этиш, ортиқча ҳужжатлар талаб қилиш ҳолатларининг олди олинишини, шунингдек, фуқароларнинг аризаларини ўз вақтида кўриб чиқилиши ҳамда ортиқча оворагарчиликларга йўл қўйилмаслигини таъминлаш;
тўртинчидан, профессор-ўқитувчи ва талаба ўртасидаги бюрократик тўсиқларга йўл қўймаслик чораларини кўриб, уларнинг фаолиятини доимий таҳлил қилиб борамиз, баҳолаш мезонидаги шаффофликни кучайтириб, адолат уларнинг билимини баҳолашда асосий индикатор бўлишини белгиловчи чораларни кўриш;
бешинчидан, олий таълим муассасаларини молиялаштиришнинг (давлат бюджети, шу жумладан, марказлаштирилган маблағлар ҳисобидан, ўқитишнинг тўлов контракт шакли, ривожлантириш жамғармаси ва грант маблағлари ҳисобидан) амалдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларига риоя қилинишини, харажатлар сметаларини шакллантириш тартибига амал қилиш ва ички молиявий тафтиш ишлари такомиллаштирилишини, ушбу жараёнда коррупцияга оид ҳолатларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этилишини қатъий назоратга олиш;
олтинчидан, кадрларни қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш, илмий-тадқиқот ишларини тайёрлаш ва татбиқ этиш, назорат-мониторинг, ходимларни ишга қабул қилиш ва лавозимини кўтариш, таълим муассасаларини мақсадли ўрганиш каби масалалар билан боғлиқ барча ишларда коррупциянинг олдини олиш ва шаффофликни таъминлашга жиддий эътибор қаратиш;
еттинчидан, тизимдакоррупциянинг олдини олиш ва барча жараёнларда шаффофликни таъминлашга қаратилган тарғибот-ташвиқот, тушунтириш ишлари ҳамда маънавий-маърифий ва ташкилий тадбирлар (ўрганишлар, ижтимоий сўровлар, танловлар ва бошқалар) ташкил этиш белгиланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter