Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўткир Сиддиқов вафот этди

Ўткир Сиддиқов вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, «Шуҳрат» медали соҳиби, таниқли ижодкор, эл севган сухандон Ўткир Сиддиқов оламдан ўтди. Бу ҳақда шоир Бобур Бобомурод хабар берди.

Ўткир Сиддиқов 1945 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент театр ва рассомчилик санъати институтининг драма ва кино актёрлиги йўналишини тамомлаган.

Ўткир Сиддиқов бошловчи сифатида бугунгача 8 мингга яқин концерт ва тадбирларда қатнашган. У 250 дан мартадан ортиқ турли шаҳар ва мамлакатлардаги гастрол сафарларида бошловчилик қилган.

У 1996 йилда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвони, 2017 йилда «Шуҳрат» медали билан тақдирланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг