ОТБ Ўзбекистонда тижорат электромобилларини оммалаштириш учун кредит ажратади
Транспорт вазирлигида Осиё тараққиёт банки вакиллари билан Яшил иқлим фондининг «Электромобиллик дастури»ни молиялаштиришга доир учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда танспорт вазирининг биринчи ўринбосари М.Омаров ҳамда ОТБ вакиллари иштирок этган.
Учрашувда таъкидланишича, ушбу дастур етти мамлакатда, жумладан, Ўзбекистонда ҳам амалга оширилиши режалаштирилган. Мазкур дастурни молиялаштириш учун эса ОТБ Ўзбекистонга 170 млн АҚШ доллари (заём маблағининг 65 млн доллари грант ва қолган 105 млн доллари қарз) ажратишини маълум қилган.
Тижорат электромобилларини оммалаштиришдаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ушбу дастур, электробуслар паркини ва ёрдамчи инфратузилмани жойлаштириш, жамоат транспорти тизимини яхшилаш ҳамда унинг барқарорлигини таъминлаш, шунингдек, электромобилларни ривожлантиришга қаратилган давлат сиёсатини қўллаб-қувватлашни кўзда тутувчи 4 та йўналишни ўз ичига олади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter