Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мактабларда ўқиш бошланиши муносабати билан ота-оналарга тавсиялар берилди

Мактабларда ўқиш бошланиши муносабати билан ота-оналарга тавсиялар берилди

Фото: Xabar.uz

Халқ таълими вазирлиги биринчи ўқиш ҳафтасини ташкил этиш бўйича ота-оналарга тавсиялар берди.

Азиз ота-оналар!

Коронавирус пандемияси билан боғлиқ карантин даврида мактаб ўқувчилари ўтган ўқув йилининг иккинчи ярмида масофадан таълим олдилар ва янги ўқув йилида болалар 14 сентябрдан бошлаб мактабга борадилар.

Шу ўринда психологлар бундай узоқ карантиндан чиқиш учун вақт (камида 3 ҳафта) талаб этилишини инобатга олиб, Сиздан боланинг ҳиссий ҳолатига эътибор беришингизни сўрайди. Ота-оналар ўз фарзандларида ўтказиб юборилган вақт давомидаги ўзлаштира олмаганларига етишиб олиш учун пайдо бўлиши мумкин бўлган стрессни енгишга ёрдам беришлари керак.

Карантиндан кейинги биринчи ўқиш ҳафтасини қандай ташкил этиш бўйича баъзи маслаҳатларни келтирамиз:

Фарзандингизга ўқиш ва дам олиш вақтини тақсимлашида ёрдам беринг. Мактабдан кейин бола албатта дам олиши, овқатланиши ва шундан кейингина уй вазифасини бажаришни бошлаши керак. Унга ёзма ва оғзаки топшириқларни бажаришни алмаштириб туришини ва улар орасида қисқа танаффуслар қилиши кераклигини айтинг. Бошланғич синф ўқувчилари ўз диққатларини 10-15 дақиқа давомида битта топшириқни бажариш учун жамлашлари мумкин. Битта машғулот айнан шунча вақт давом этиши керак.

Боланинг телевизор олдида ва компьютерда ўтказадиган вақтини чекланг – бу машғулотлар нафақат дам олишга ёрдам бермайди, балки танани чарчатади.

Фарзандингиз ухлашга эрта ётишини назорат қилинг. Доимий равишда уйқуга тўймаслик чарчоқни, ёмон кайфиятни ва диққатнинг тарқоқ бўлишини келтириб чиқаради. Кичик мактаб ёшидаги ўқувчилар камида 10 соат, ўспиринлар эса 9 соат ухлашлари кераклигини унутманг.

Карантин таътилидан кейин бола мактабда ёмон баҳо олиши мумкин. Унга танбеҳ бермасликка ҳаракат қилинг, бунга сабрли бўлинг. Доимий танбеҳлар туфайли ўғлингиз ёки қизингизнинг ўзларига, ўз имкониятларига бўлган ишончини йўқотишига йўл қўйманг.

Муайян вазиятда қандай муносабат билдиришни билмасангиз, ўзингизни боланинг ўрнига қўйинг. Ўз болалигингизни эсланг ва фарзандларингизни бахтли хотиралардан маҳрум қилманг,  - дейилади вазирлик тавсиясида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг