Ота-оналар мактабга қабул жараёнини баҳолаб борадилар
Эндиликда ота-оналар мактабга қабул жараёнига баҳо бериш имконига эга бўладилар. Бу ҳақда халқ таълими вазирлиги хабар берди.
Жорий йилнинг 6 июлидан Тошкент шаҳар умумтаълим мактабларининг 1-синфига ҳужжат топшириш учун онлайн-навбатга ёзилиш тизими ишга туширилган.
Қабул жараёнини сифатли ва шаффоф ташкил этиш мақсадида www.qabul.maktab.uz веб-сайтида «Мактаб қабул жараёнига баҳо бериш» имконияти яратилди.
«Мазкур шаклни тўлдириш орқали мактаб маъмуриятининг қабул сифатига баҳо бериб, ўз изоҳингизни ёзиб қолдиришингиз мумкин. Сизнинг фикрингиз биз учун муҳим!
Мактаб директорларидан эса ушбу жараён фаолиятингизни объектив баҳолашнинг яна бир меъзони эканлигини, шу боис сиздан қабул жараёнига янада масъулият ва эътибор билан ёндошишингизни сўраймиз» дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter