Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ота-она фарзандига 34 ҳарфдан иборат исм қўйди

Ота-она фарзандига 34 ҳарфдан иборат исм қўйди

Фото: «Vk.com»

Филиппинда эр-хотин янги туғилган чақалоққа қўйган исмини ўзлари ҳам айтишга қийналишяпти. Гўдакни уйида «Рози» лақаби билан аташади, аммо расмий исми бунчалик оддий эмас, деб ёзади Daily Star.

Боланинг исми Глиннил Хилхир Иззигил Мампуан Бускато. Оила дўсти туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномани суратга олиб, Интернетга жойлаштирди. Расм 50 минг марта қайта жойланган.

Ота-она аллақачон маҳаллий телеканалга интервью берган. Уларнинг сўзларига кўра, Глиннил Хилхир Иззигил Мампуан Бускато яқин қариндошларининг исмларидан олинган ҳарфлар бирикмаси ҳисобланади. Отаси бола катта бўлганида исмининг нақадар аҳамиятли эканлигини айтиб беришга ваъда қилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг