Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ШҲТга аъзо давлатлар Шавкат Мирзиёевнинг экологияга оид ташаббусини қўллаб-қувватладилар

ШҲТга аъзо давлатлар Шавкат Мирзиёевнинг экологияга оид ташаббусини қўллаб-қувватладилар

22 май куни Остона шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар вазирлик ва идоралари раҳбарларининг атроф-муҳит масалалари бўйича бешинчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов иштирок этди.

Учрашувда делегациялар раҳбарлари ШҲТга аъзо давлатларнинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорлигининг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари юзасидан фикр алмашдилар ҳамда 2025-2027 йилларга мўлжалланган атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорлик концепциясини амалга ошириш муҳим эканлигини таъкидладилар. Шунингдек, ШҲТнинг 2024 йилни Экология йили деб эълон қилиш бўйича Ҳаракатлар дастурини амалга оширишга оид масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Томонлар ШҲТ Котибиятига 2024 йил 3-4 июль кунлари Остона шаҳрида бўлиб ўтадиган ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг чиқиндиларни самарали бошқариш тўғрисидаги баёноти, шунингдек, ШҲТга аъзо давлатлар ҳукуматлари ўртасида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзолашни таклиф қилдилар.

Тадбир доирасида делегациялар раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.M.Мирзиёев ташаббуси билан 2024-2026 йилларга мўлжалланган ШҲТнинг «Яшил белбоғ» дастурини амалга ошириш бўйича қўшма ҳаракатлар режасини тасдиқладилар.

Шу билан бирга, ШҲТга аъзо давлатларнинг экологик муаммоларни ҳал қилиш бўйича қўшма ёндашувлари ҳамда 2025-2027 йилларда ШҲТга аъзо давлатларнинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорлик концепциясини амалга ошириш режаси тасдиқланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг