Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Осиё ўйинлари мезбонлиги Баҳрайнга топширилгани сабаби маълум бўлди

Осиё ўйинлари мезбонлиги Баҳрайнга топширилгани сабаби маълум бўлди

2025 йили бўлиб ўтиши керак бўлган ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинлари мезбонлиги Ўзбекистондан Баҳрайнга ўтказилди.

Ушбу йирик тадбирга мезбонликни ўтказишни сўраб Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Осиё олимпия кенгашига тегишли хат юборган. Хатда бунга сабаб сифатида Тошкентдаги Олимпия шаҳарчаси қурилиши ўз вақтида якунланмаслиги кўрсатилган.

Мазкур қарор Осиё олимпия кенгаши томонидан расман эълон қилинди.

«Тошкентдаги Олимпия шаҳарчаси қурилиши кечикиб кетгани ҳамда шу сабабли Ўзбекистон мусобақани ўтказишдан бош тортгани учун шундай қарор қабул қилинди», – дейилади расмий хабарда.

Баҳрайн олимпия қўмитаси барча зарур спорт иншоотлари, турар жой ва тиббий хизматлар билан таъминлаб, мусобақани ўтказишга тўлиқ тайёрлигини маълум қилган. Қўмита бош котиби Фарис Ал-Кухайжи ўйинлар мамлакат раҳбарияти, жумладан, Олимпия қўмитаси президенти, Шайх Холид бин Ҳамад Ал-Халифа ҳазратларининг ҳар томонлама кўмагида ўтказилишини таъкидлаган.

Баҳрайн, жумладан, 2024 йил октябрь ойида 5000 дан ортиқ иштирокчини қамраб олган Халқаро мактаб спорти федерацияси (ISF) гимназиадасини ҳам муваффақиятли ўтказган эди.

«ООК Ўзбекистонга амалга оширилган тайёргарлик ишлари учун миннатдорлик билдириб, мамлакат келажакда муҳим спорт тадбирларини ўтказишга қодир бўлишига ишонч билдиради», – дейилади Кенгаш баёнотида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг