Осиё ўйинлари. Жасур Латипов ярим финалга чиқди

Индонезияда давом этаётган Осиё ўйинларининг бокс бўйича баҳслари қизғин паллага кирди.
Бугун, терма жамоамизнинг -52 кг вазн тоифасидаги вакили Жасурбек Латипов чорак финал босқичида мезбонлар спортчиси, индонезиялик Сугуро Алдомсга қарши жанг олиб бориб, 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Эслатиб ўтамиз, бугун, шунингдек, -60 кг вазнда Шунқор Абдурасулов ва -69 кг вазн тоифасида Бобоусмон Батуровлар ҳам чорак финал жангларини ўтказишади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter