Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ортиқхўжаев 10 мингта талабани турар жой билан таъминлаш йўлини айтди

Ортиқхўжаев 10 мингта талабани турар жой билан таъминлаш йўлини айтди

Тошкентнинг Янгиҳаёт туманида бир ҳафтада давлат-хусусий шериклик шартлари асосида 10 минг ўринли талабалар турар жойи ташкил этилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев кеча, 9 сентябрь куни сектор раҳбарлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазири ҳамда пойтахтдаги олий таълим муассасалари ректорлари иштирокидаги йиғилишда айтиб ўтди.

Йиғилишда бугунги кунда энг долзарб бўлиб турган талабаларни турар жой билан таъминлаш масаласи муҳокама қилинди.

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев жорий йилда қурилаётган талабалар ётоқхоналари битказилиб, фойдаланишга топширилгунга қадар ўқишга келган ёшларни вақтинча турар жой билан таъминлаш учун «Tashkent indeks» савдо мажмуасида бўш турган 10 минг ўринли тадбиркорлар биносини бир ҳафта муддатда давлат хусусий шериклик шартлари асосида талабалар учун турар жойга айлантириш таклифини берди. Ушбу таклиф эса йиғилиш иштирокчилари томонидан маъқулланган.

Бугунги кунда «Tashkent indeks»да яшаш учун зарур инфратузилма шаклланганлиги, бу ерда ёшлар вақтинча бошпана билан таъминланишлари, хавфсиз бўлишлари, овқатланиш ва транспорт қатновида ҳам муаммо туғилмаслиги инобатга олинганлигини айтиб ўтилди.

«Tashkent indeks»да ташкил этиладиган Талабалар ётоқхонаси атрофида қатор ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш объектлари мавжуд бўлиб, ёшларнинг истагига кўра, улар ўқишдан бўш вақтларида иш билан банд бўлишлари таъминланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг