Ўрмонда адашган қиз ўн саккиз кундан кейин топилди
Россиянинг Бурятиясида, ўрмонда қутқарувчилар деярли уч ҳафта олдин адашиб қолган қизни топишди.
Бу ҳақда Бурят республикаси қидирув-қутқарув хизмати хабар берди.
Тункин туманида яшовчи, 1994 йилда туғилган фуқаро 1 июн куни ўрмон ўсимликларини териш учун ўрмонга борган.
Натижада, у ёлғиз ўрмонда 18 кун ўтказишга мажбур бўлди.
Қутқарувчилар уни 20 июнь куни топишган, бунгача 130 квадрат километрдан ортиқ ўрмонни кезиб чиқишган.
Қиз қониқарли ҳолатда шифокорларга топширилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter