Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўқувчиларнинг мактабга бориб-келиши учун автобус қатнови йўлга қўйилади

Ўқувчиларнинг мактабга бориб-келиши учун автобус қатнови йўлга қўйилади

Фото: Президент матбуот хизмати.

Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонда 160 та янги боғча қурилиши ва таъмирланиши, 2 мингта хусусий боғча ташкил қилинишини айтиб ўтди.

«Биз келгуси етти йилда қўшимча 100 минг янги ўқувчи ўрни яратамиз.

Бунда, 30 та янги мактаб ва 150 та мактаб учун қўшимча бино қурилади, 350 таси таъмирланади.

Ихтисослашган мактаблар сони эса, 2 карра оширилиб, 32 тага етказилади.

Натижада, Қорақалпоғистондаги мактабларда 30-35 нафардан ортиқ бола ўқийдиган синфлар умуман бўлмайди.

Биз 1-4- синф ўқувчиларига бепул овқат беришни Қорақалпоғистондан бошлаган эдик.

Энди, олис ва чекка овуллардаги болажонларимизнинг мактабга бориши учун автобус қатновини ҳам, биринчи бўлиб шу заминдан бошлаймиз», — деб таъкидлади номзод.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг