Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Оқ уйнинг янги матбуот котиби ёлғон гапирмасликка ваъда берди

Оқ уйнинг янги матбуот котиби ёлғон гапирмасликка ваъда берди

Фото: «AP Photo»

Оқ уйнинг янги матбуот котиби Кейли Макинани йилнинг биринчи брифингида журналистларга уларни алдамасликка ваъда берди.

«Мен сизларни ҳеч қачон алдамайман», — дея Кейли аввалгилардан фарқли ўлароқ брифинглар ўтказиб туришга ваъда берди.

Охирги брифингни матбуот котиби Сара Сандерс 2019 йил мартда ўтказганди. Ўшанда АҚШ президенти Дональд Трамп ОАВнинг унга нисбатан адолатсиз муносабатлари туфайли Сарадан матбуот анжуманларини ўтказмасликни ўзи сўраганини маълум қилганди. Унинг ўрнини Стефани Гришем эгаллади. У бирорта ҳам расмий брифинг ўтказмаган. Макинани ушбу лавозимга жорий йил апрелда тайинланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг