«Oпeл» қишлоқдан 696 км/соат тезликда ўтиб кетди
Бельгиялик ҳайдовчи аҳоли масканидан 696 км/соат тезликда ўтгани учун 6591 евро жарима тўлаши ҳақидаги хабарни олди. «Germania.one» берган хабарга кўра, супертезлик кузатилган Квивьен қишлоғида машинани 50 км/соат тезликдан юқори ҳайдаш тақиқланган.
Кейин аниқланишича, бу шунчаки англашилмовчилик бўлиб, компьютер тизимида хатолик юз берган. «Oпeл» ҳайдовчиси тезликни белгилангандан 646 эмас, балки 10 км/соат оширган, холос. Энди ҳайдовчи бу бемаъни жаримани жўнатган масъулларга қарши даъво билан чиқмоқчи.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter