Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўнта жаримани тўламай юрган Laсetti ҳайдовчиси бир кунда «ўзига келди»

Ўнта жаримани тўламай юрган Laсetti ҳайдовчиси бир кунда «ўзига келди»

Мажбурий ижро бюросининг Ёзёвон тумани бўлими томонидан ИИБ Йўл ҳаракати хафвсизлиги бўлинмаларининг тегишли қарорларига асосан қарздор Д.Мамадалиевдан давлат фойдасига жами 3 млн. сўм маъмурий жарималар ундириш ҳақидаги 10 та ижро ҳужжатлари бўйича қарздорга ихтиёрий муддатлар берилган бўлсада, қарздор қарзини қоплаш чорасини кўрмаган.

Бюро томонидан ИИБ ЙҲХБ ходимлари билан ҳамкорлигида олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида кеча, 24 март куни қарздорга тегишли бўлган Laсetti автомашинаси жарима майдонига олиб кирилди.

Ушбу куниёқ қарздор М.Д. томонидан 3.000.000 сўм маъмурий жарималар ҳамда 150.000 сўм ижро йиғими ҳамда 2.400.000 сўм қўшимча жаримани тўлади ва ижро ҳужжатлари тамомланиб, автомашина эгасига қайтарилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг