19 яшар қиз «Она ва бола» монументида ножўя ҳаракат содир этди
2 июн куни соат тахминан 22:00 лар атрофида Олмалиқ шаҳрида яшовчи 2002 йилда туғилган фуқаро Э.Сакиева шаҳар хиёбонда жойлашган «Она ва бола» монументида ноўрин хатти-ҳаракат содир қилган ва жараён акс этган видео тасвирларни ижтимоий тармоқларга жойлаштирган.
Мазкур ҳолатда, фуқаро Э.Сакиеванинг хатти-ҳаракатларида МЖтКнинг 183-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарлик мавжуд бўлган. Натижада Олмалиқ шаҳар ИИБ томонидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб қонуний чора кўриш учун тўпланган ҳужжатлар ҳудудий суд органига юборилмоқда, дея хабар қилди Тошкент вилояти ИИББ.
Эслатиб ўтамиз, МЖтКнинг 183-моддасига кўра, майда безорилик, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик – БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter