Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фарғоналик она 8 кунлик чақалоғини сотаётганида ушланди

Фарғоналик она 8 кунлик чақалоғини сотаётганида ушланди

Иллюстратив фото

Департаментнинг Жарқўрғон туман бўлими ходимлари ва туман ИИБ билан ҳамкорликда тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.

Унда Фарғона вилояти Бешариқ туманида яшовчи фуқаро Д.Б. ўзининг шахсини яшириб, фуқаро М.га тегишли паспорт нусхаси билан жорий йилнинг 26 январда Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида туғруқхонага жойлашиб, шу куни қиз фарзандли бўлиб, 3 февраль куни қиз фарзандини фуқаро С.га 3,5 млн. сўмга сотиб кетаётган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Д.Б.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Навоийда 3 ёшли ўғлини сотмоқчи бўлган аёл ушлангани хабар қилинганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг