Омонжон Отажонов дебют жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритди
Озарбайжонда ўтаётган таэквондо бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси яна бир бронза медалига эга чиқди.
54 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Омонжон Отажонов мусобақани учинчи ўринда тугатди.
Юртдошимиз шиддатли ярим финал жангида жанубий кореялик Тае-Жун Парк билан баҳс олиб борди. Афсуски, беллашувда Отажонов 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди ва шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди.
Қайд этиш жоиз, бу ёш спортчимизнинг катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатида дебют иштироки эди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу жаҳон чемпионатида Улуғбек Рашитов ҳам бронза медалини қўлга киритган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter