Қизларнинг оммавий жанжалига муносабат билдирилди
2021 йил 13 май куни соат 14:00 ларда Косон тумани марказида жойлашган Давлат хизматлари маркази биноси рўпарасида бир гуруҳ қизлар ўзаро тортишиб, жанжал кўтарган.
Воқеага расмий муносабат билдирган Қашқадарё вилоят ИИБнинг ёзишича, қизлар карантин қоидаларига амал қилмасдан, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан жанжаллашган.
Мазкур ҳолат юзасидан Косон туман ИИБ ходимлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, жанжалда иштирок этган 7 нафар фуқаролар М.Қ., Н.Х., Н.Ш., А.О., Р.М., Д.У., Ю.Т.лар Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг тегишли моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликлари аниқланган.
Уларга нисбатан жавобгарлик масаласини ҳал қилишлик учун тўпланган ҳужжатлар Жиноят ишлари бўйича Косон туман судига юборилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter