Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Омбудсман ИИБнинг реабилитация марказларига монеликсиз кириш ҳуқуқига эга бўлди

Омбудсман ИИБнинг реабилитация марказларига монеликсиз кириш ҳуқуқига эга бўлди

Фото: «iibb.uz»

Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (313-сон, 14.04.2019 й.) Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Қонунчиликка мувофиқ, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ички ишлар органларининг муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказларига монеликсиз кириш ҳуқуқига эга.

Киритилган қўшимчаларга кўра Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази вакили ҳам реабилитация қилиш марказларига монеликсиз кириш ҳуқуқига эга бўлди.

Эслатиб ўтамиз, реабилитация маркази бу муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни уларнинг шахси аниқлангунгача маъмурий суднинг ажрими асосида ўттиз суткадан кўп бўлмаган муддатга сақлаб туриш ва реабилитация қилиш учун мўлжалланган ички ишлар органлари тизимидаги давлат муассасасидир.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг