Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олти вилоятда яшовчи аҳоли огоҳлантирилди

Олти вилоятда яшовчи аҳоли огоҳлантирилди

Фото: Xabar.uz

2-5 феврал кунлари A-373 «Тошкент – Ўш» автойўлининг «Қамчиқ» довони худудида ва М-39 «Тошкент-Шаҳрисабз-Термиз» автойўлининг «Тахтақорача» (Китоб) довонидан ўтган қисмида қор ёғиши, вақти–вақти билан кучли ёғингарчилик, туман кузатилиши, кўринувчанлик 50 м. гача пасайиши, шамол тезлиги 15 – 20 м/с гача кучайиши, автойўлда яхмалак ва қор уюмлари юзага келиши мумкин.

Шунингдек, жорий йил 2-6 феврал кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг сезиларли ўзгаришлари сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида, жумладан:

Қашқадарё вилояти: Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Деҳқонобод туманларида;

Сурхондарё вилояти: Қумқўрғон, Сариосиё, Узун, Бойсун туманларида;

Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал туманларида;

Тошкент вилояти: Паркент, Оҳангарон, Бўстонлиқ туманларида ва Чотқол тизмасининг «Чимён» тоғларида;

Наманган вилояти: Поп туманида;

Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона туманларида қор кўчиш хавфи элон қилинади.

Тоғли худудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли худудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз, дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг