Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қозоғистондаги ЙТҲда вафот этганлар орасида ўзбекистонликлар йўқ – «Дунё»  

Қозоғистондаги ЙТҲда вафот этганлар орасида ўзбекистонликлар йўқ – «Дунё»  

Кеча, 31 январ куни Қозоғистоннинг Жамбил вилояти, Жуалин тумани Нурликент қишлоғи яқинидаги «Ғарбий Европа – Ғарбий Хитой» автомобиль йўлининг 567 километрида йўлда 26 та автотранспорт воситалари ўртасида йирик йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

«Дунё» ААнинг Олмаота шаҳридаги Ўзбекистон Бош консуллигига таяниб маълум қилишча, ушбу бахтсиз ҳодиса туфайли вафот этганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ.

«Вазият Бош консуллик назорати остида. Бош консуллик ходимлари йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган жойга етиб борган», – дейилади хабарда.

Қозоғистон ОАВнинг ёзишича, ҳодисада жами 26 киши жабрланган ва маҳаллий шифохонага ётқизилган. Улардан 4 нафари шифохонанинг жонлантириш бўлимида, бир нафари оғир аҳволда вилоят шифохонасига кўчирилган.  

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг