Олмалиқда мансабдор шахс қўлга олинди
Фуқаро С.Ж. Тошкент вилояти ИИБ ЖҚБ Ер ресурслари талон-торож қилинишига қарши курашиш бўлинмасига қилган мурожаатига асосан, вилоят прокуратураси ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир жараёнида Давлат кадастрлар палатаси Олмалиқ шаҳар филиали бош муҳандиси А.И. Олмалиқ шаҳрининг Хонобод кўчасида жойлашган 0,28 гектардан иборат ер участкасини 3 қисмга бўлиб бериш ҳамда ҳар бир ер участкасига алоҳида кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига 4 000 АҚШ доллари миқдоридаги пулни пора сифатида талаб қилиб, олдиндан 1 800 АҚШ долларини олиб, кейинчалик қолган 2 200 АҚШ долларини ариза муаллифидан олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Департаментнинг вилоят бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 210-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб боришга киришилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter