Олмалиқ кон-металлургия комбинатига янги раҳбар тасдиқланди
Абдулло Хурсанов «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамияти бошқарувининг раиси – бош директори этиб тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.
А.Хурсанов бунга қадар «Ўзбекистон металлургия комбинати» акцидорлик жамияти бошқарувининг раиси – бош директори вазифасида фаолият юритаётган эди.
«Ўзбекистон металлургия комбинати» АЖ бошқарувининг раиси – бош директори вазифасини бажарувчи сифатида Тоҳиржон Азаматов тайинланди.
Т.Азаматов шу кунга қадар «Ўзбекистон металлургия комбинати» АЖ бошқаруви раисининг ходимлар ва ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter