Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олий таълим вазири: «Келинглар, уч-тўрттамас, беш-олтита фанни дарс жадвалидан олиб ташлайлик» (видео)

Олий таълим вазири: «Келинглар, уч-тўрттамас, беш-олтита фанни дарс жадвалидан олиб ташлайлик» (видео)

Скриншот

Куни кеча Ёшлар пресс-клубида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги раҳбарияти иштирокида тўлов-контракт ва стипендия масалаларига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. 

Тадбирда қатнашган талабалардан бири, дарс жадвалидаги 3-4 та мутахассисликка алоқаси бўлмаган фанларни жадвалдан олиб ташлаш ва шу орқали таълим харажатларини камайтиришни таклиф этди.

Мазкур таклифни Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов ҳам қўллаб-қувватлади. 

«Келинглар, уч-тўрттамас, беш-олтита фанни дарс жадвалидан олиб ташлайлик- деди вазир.-Фанлар сонини камайтирамиз. Албатта кредит тизимига ўтиб бўлгач. Фанлар шунчаки йўқолмайди, улар йириклашади. Кейин бунда ўқитувчи фаннинг 30 фоизини ўргатади, 70 фоизини ўзинг ўрган дейди. Бундан биз эрта қандай натижа оламиз, билмаймиз. Фанларни танлаш хориж тажрибасида бор. Аммо бунда яна нарх ошиб кетиши мумкин. Ҳозирча фанларни оптималлаштириш энг мақбул вариант. Биз бакалавриатни уч йиллик таклифини киритганмиз. Лекин масалан юридик соҳага тўрт йиллик тарқалган бу бекорга эмас. Техника соҳасида эса тўрт йил ҳам етмаяпти»-,деди вазир.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг