Олий суддаги кадрлар алмашинувига расмий изоҳ билдирилди
ОАВ ва ижтимоий тармоқларда тарқалган Олий суддаги кадрлар алмашинувига доир хабарлар юзасидан расмий муносабат билдирилди.
«Шу мавзуга доир хабарлар турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Олий судда турли бошқарма ва бўлимларда ҳар хил лавозимларда (судьялар эмас) ишлаган 11 нафар ходим судья бўлиш истагида имтиҳонлардан муваффақиятли ўтиб, Судьялар олий мактабига ўқишга қабул қилинди», дейилади хабарда.
Қайд этилишича, нафақа ёшидаги 7 нафар ходим (4 нафари Мурожаатлар билан ишлаш бошқармасидан, 3 нафари эса бошқа бошқарма ва бўлимлардан) ўз хоҳишига кўра лавозимидан озод этиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилган. Шу муносабат билан улар билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.
Маълумот учун эслатилишича, судьяларни сайлаш (тайинлаш) ва уларнинг ваколатини тугатиш масаласи Олий суд ваколатига кирмайди.
Ҳозирда мавжуд бўш (вакант) иш ўринларини ёш ва малакали мутахассислар билан тўлдириш юзасидан зарур чоралар кўрилаётганлиги маълум қилинади, дейилади муносабатда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter