Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олий суд таркибига ўзгартиришлар киритилди

Олий суд таркибига ўзгартиришлар киритилди

Фото:«Xabar.uz»

Олий Мажлис Сенатининг йигирма иккинчи ялпи мажлисида сенаторлар Ўзбекистон Олий суди таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқди.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 80-моддаси 3-банди ва «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига мувофиқ Шуҳрат Муҳаммадович Маҳмудов, Рустам Раҳмонович Ҳайдаров ва Жамол Жаҳонович Чориев ўн йиллик муддатга Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимига сайлаш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Аввалроқ, Сенат мажлисида Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжев ҳисоботи тингланганди. 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг