Олимпия олови Спартада тўхтатилди
Коронавирус эпидемияси туфайли Олимпия олови эстафетаси тўхтатилди. Ушбу қарорни Греция Миллий олимпия қўмитаси бугун, 13 март куни қабул қилди.
«Греция Олимпия қўмитаси, аҳолини коронавирусдан ҳимоя қилиш мақсадида, жума куни Грецияда Олимпия олови эстафетасини тўхтатишга қарор қилди», — дейилади ташкилот баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, Грецияда Олимпия олови Қадимги Олимпияда кеча, 12 март куни ёқилиб, биринчи куни Каламата шаҳригача олиб борилган, бугун Спартага етиб келганди.
Оловнинг тантанали топширилиш маросимига одамлар кўп келаётгани маҳаллий ҳукуматни ташвишга солиб қўйган.
Шундан сўнг Греция МОҚ соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишув асосида дастурнинг қолган қисмини бекор қилган.
Олимпия олови Токио-2020 Олимпиадаси ташкилотчиси — Японияга 19 март куни Афинадаги «Панатинаикос» стадионида жамоатчилик иштирокисиз топширилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter