Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олимлар янги магнит бўрони ҳақида огоҳлантирмоқда

Олимлар янги магнит бўрони ҳақида огоҳлантирмоқда

22–26 ноябрь кунлари Ерда Г1 даражадаги магнит бўрони кутилмоқда, деб хабар бермоқда ria.ru нашри.

Россия Фанлар академияси Коинот тадқиқотлари институти маълумоти беришича, 22-26 ноябрь кунлари Г1 (заиф) даражадаги янги магнит бўрони кутилмоқда. Прогнозга кўра, 22, 24 ва 25 ноябрда Ерда заиф магнит бўрони (Г1 даражаси) кузатилади, 23 ва 26 ноябрда бўрон заифлашади.

Магнит бўронларнинг кучи беш балли шкала бўйича баҳоланади. Г1 даражасидаги бўрон энг заиф ҳисобланади.

Маълумот учун: Қуёш чақнашлари Ерда магнит бўронларини келтириб чиқариши мумкин, бу эса ўз навбатида энергия тизимларида узилишларга олиб келади ва қушлар, ҳайвонларнинг миграция йўлларига ҳам таъсир қилади. Кучли бўронлар қисқа тўлқинли алоқа ва навигация тизимларининг узилишига, шунингдек, саноат тармоқларида кучланишнинг бузилишига олиб келади.  

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг