Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олимлар стресс пайтида юракни ҳимоя қиладиган ичимликни маълум қилишди

Олимлар стресс пайтида юракни ҳимоя қиладиган ичимликни маълум қилишди

Фото: «Zen.yandex.ru»

Бирмингем университети олимлари юрак мушагини стрессли вазиятларнинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилишга ёрдам берадиган ичимликни маълум қилишди. Уларнинг сўзларига кўра, бундай ичимлик какао ҳисобланади. Фақат уни мунтазам равишда истеъмол қилиш лозим, дея хабар берди Nutrients.

Тадқиқотчилар какао доначалари таркибида флаваноидлар — руҳий тушкунлик пайтида юрак-қон томирларига ижобий таъсир кўрсатувчи моддалар борлигини аниқладилар. Улар шу тариқа аъзони шикастланишдан ҳимоя қилишга ёрдам беради.

Тадқиқотда таъкидланишича, флаваноидларга бой какао истеъмол қилиш стрессдан кейин эндотелиал дисфункцияларнинг вақтинчалик бузилишини камайтириш ҳамда қон оқимини яхшилашнинг самарали усули бўлиши мумкин.

Олимлар ушбу ширин ичимликни кундалик таомномага қўшишни маслаҳат беришади. Негаки какао ҳам кайфиятни сақлашга хизмат қилади. Унинг мазали таъми депрессив касалликларга қарши курашишда ёрдам берадиган бахт гормони – эндорфин ва серотонин ишлаб чиқаришга кўмаклашади. Тадқиқотчилар, худди шу флаваноидлар нафақат какаода, балки кўк чой, малина, гилос, маймунжон ва узумларда ҳам мавжудлигини эслатиб қўйдилар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг